Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

A A A
Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

"Бошлашдан олдин, қисқача огоҳлантириш: агар бу хонада ҳали кетмаган бошқа ахлоқий қўрқоқлар қолган бўлса, илтимос, ҳозироқ чиқиб кетинглар!" - деб бошлади бош вазир.

Унинг нутқи давомида кўплаб делегациялар мажлислар залини тарк этишди, баъзилари эса унга қарсаклар чалишди.

”14 йил олдин мен шу минбарида туриб, Эроннинг қотил режимига атом бомбасини яратишга йўл қўймасликка қасам ичгандим. Бу ядро қуроллари Исроилни йўқ қилишга қаратилган ва бутун дунёга таҳдид солиши мумкин эди. Биз айнан шуни амалга оширдик. Бу жуда қийин бўлди”, деб нутқини бошлади Исроил бош вазири.

Нетаняху Голан тепаликлари Сурияга эмас Исроилга тегишли эканини айтди.

”Жаноб аш-Шараъа, билиб қўйинг, яҳудийлар Мусо пайғамбар давридан бери Голан тепаликларида яшаб келади. Буни Инжилдан ҳам ўқиб олишингиз мумкин”, дея Сурия президентига мурожаат қилди у.

Киритилди: 23:55 24.09.2026. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!