Исроил Бош вазирининг бошқа баёнотлари:
- Энди эса сиз охирги истеҳзони эшитмоқчимисиз? Исроил шунингдек, делегациялари ҳозиргина бу хонадан чиқиб кетган кўплаб мамлакатларни ҳимоя қилади. Аслида, мен шуни билишингизни истайман: уларнинг кўплаб раҳбарлари ҳатто бизга Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилганимиз учун шахсий миннатдорчилик билдиришади.
- Лекин мен учун бу Бош вазир сифатида қабул қилишим керак бўлган энг осон қарорлардан бири эди, чунки агар биз буни қилмаганимизда, барчамиз ўлган бўлар эдик!
- Буюк Британия ва Франция ҳақида: улар Исроилни мустамлакачиликда айбламоқда. Бизни бунга ким айблаяпти? Улар орасида Британия ва Франция вакиллари ҳам бор. Худо ҳаққи, бу атамани айнан улар ўйлаб топган — уларнинг мустамлакалари бутун дунё бўйлаб чўзилган! Мустамлакачиликми? Қани энди!
- Яқинда акам Ёнатан Нетаняхунинг ўлдирилган жойида ҳайкалини ўрнатгани учун Угандага миннатдорчилик билдирмоқчиман.
- 7-октабр куни Ҳамас қўшнилари — уларни иш билан таъминлаган исроилликларни ўлдирди. Бу 11-сентябрь воқеаларидан 16 баравар кўп — 11-сентябрь каби 16 та фожиа.
- Буюк америкалик дўстларимиз билан биргаликда биз Эрон армияси, денгиз флоти ва ҳаво кучларини, шунингдек, ядровий иншоотларини йўқ қилдик.
- Пейджерларни эслайсизми? Ўша воқеаларни эслайсизми? Уларни эслайсизми? Хўш, мен сизга айта оламан: Ҳизбуллоҳ уларни албатта эслайди. Қолган террорчилар умидсизлик билан қайта тўпланишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ҳар куни бизнинг халқимизни, айниқса тарихий ватанимиз - Яҳудиядаги халқимизни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Айтганча, "яҳудий" сўзи айнан шу ердан келиб чиққан - "Яҳудия" номидан. Бу бизнинг еримиз. Улар бизни ўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
- Улар ҳомиладор аёлларни отиб ташлашади. Улар бутун оилаларни ўққа тутишади. Албатта, буларнинг ҳеч бири халқаро матбуотда ёки ижтимоий тармоқларда ёритилмаган - ҳеч нарса!
- Бу матбуот фақат тош отиб, зайтун дарахтларини кесаётган бир ҳовуч яҳудий ёш жиноятчиларни - тахминан 150 кишини ёритади, холос.
- Ваҳшийларга қарши бу курашда бизнинг Президент Трампдан кўра муҳимроқ шеригимиз йўқ эди. Мен ундан миннатдорман. Исроил ва Америка цивилизацияни сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишди.