Ар-Риёдда АҚШ-Кўрфаз Араб давлатлари саммити бўлиб ўтмоқда.
14 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши саммити бошланди. Тадбирнинг расмий қисмини Саудия Арабистонининг Al Ekhbariya давлат телеканали намойиш этди.
Учрашув АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи муносабати билан ўтказилмоқда.
Саммитда Қўшма Штатлар президентидан ташқари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа, Қувайт амири Шайх Машаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси БАА президентининг тўнғич ўғли Холид бин Муҳаммад Ол Наҳаён, шунингдек, Уммон бош вазири ўринбосари Шайх Асад бин Тариқ Ол Саид иштирок этмоқда. Учрашув иштирокчилари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги қатор масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.