Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда АҚШнинг Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкин

 Трамп Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда АҚШнинг Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкин

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри Американинг Тhe Media Line агентлигига таяниб хабар бермоқда.

"Президент Доналд Трамп Фаластин давлати ва унинг Қўшма Штатлар томонидан тан олиниши, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати иштирокисиз Фаластин давлати тузилиши кўзда тутилган декларацияни илгари суриши режалаштирилган", — дея маълум қилди ўз исмини ошкор қилмаган Форс кўрфази мамлакатларидан бўлган дипломатик манба.

Манбага кўра, агар АҚШ Фаластинни расман тан олишини эълон қилса, бу Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатини ўзгартирувчи энг муҳим баёнот бўлади ва “Иброҳим келишувлари”га кўпроқ давлатлар қўшилади.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Саудия Арабистонидаги саммитда иқтисодий келишувлар ҳам бўлиши кутилмоқда, жумладан, Форс кўрфази араб мамлакатлари АҚШнинг савдо божларидан озод қилиниши мумкин.

Киритилди: 12:37 10.05.2025. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!