Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ёнилғи нархи ошиши ва АҚШда кутилаётган оралиқ сайловлар борасидаги хавотирларидан фойдаланиб, уни ўз томонига оғдириб олди.
Бу ҳақда The Washington Post нашри таҳлилчиларга таяниб хабар берди.
Путин билан ўтказилган телефон мулоқотидан сўнг, Трамп Россиядан дизель ёнилғиси етказиб берилишига қўйилган санкция чекловларини юмшатди, Москвага қарши янги санкцияларни кейинга қолдирди, Украинанинг сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишини чеклади ва Украина етакчиси Владимир Зеленскийга нисбатан босимни кучайтирди.
АҚШ давлат котибининг собиқ ёрдамчиси Дэниел Фриднинг фикрича, Трамп можарони Москва учун манфаатли бўлган шартлар асосида ҳал қилишга интилмоқда, чунки ёнилғи нархи ошаётган бир пайтда унга сайловолди кампанияси учун кучли далил (аргумент) керак.
Карнеги жамғармаси эксперти Эндрю Вайснинг ҳисоблашича, Трамп Киевни Майамида бўлиб ўтадиган G20 декабрь саммитига қадар сиёсий келишувга эришишга мажбур қилишга ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳудудий ён беришларни талаб қилмоқда ва кейинчалик Украинанинг ҳарбий салоҳиятини чеклашни ҳам талаб қилиши мумкин.