Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишни музлатиб қўйди

Трамп Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишни музлатиб қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар ва тарифларни жорий этишни назарда тутувчи Грем қонуни ижросини вақтинча тўхтатди. Оқ уй қарорига кўра, чекловлар АҚШ миллий манфаатларига мос келган тақдирдагина кучга киритилиши мумкин.

18 сентябрда имзоланган қонун Россия нефти ва газининг энг йирик харидорларига, шунингдек, Москвага санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган мамлакатларга нисбатан 100 фоизлик божлар жорий этишни назарда тутган. Ҳужжатда Россия экспортига 500 фоизлик божлар ва банклар, йирик энергетика компаниялари ҳамда «соядаги флот»га қарши чекловлар ҳам кўзда тутилган.

Трамп фармони билан янги чоралар номаълум муддатга тўхтатилди. Уларни жорий этиш масаласи президент ёки тегишли вазирликлар раҳбарлари кейинчалик қабул қиладиган қарорга боғлиқ бўлади. Бу қарор аввалдан амалда бўлган санкцияларга тааллуқли эмас.

Қарор Трамп Россия билан дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишув ҳақида маълум қилганидан кейин қабул қилинди. АҚШ Молия вазирлиги Россия дизель ёқилғиси билан боғлиқ айрим операцияларга 2027 йил 7 апрелгача амал қиладиган вақтинчалик рухсат берган.

Россия расмийлари ҳам ушбу ёқилғи экспортига қўйилган чекловларни муддатидан олдин бекор қилишини билдирган.

Киритилди: 17:33 17.10.2026. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!