Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Россияга нисбатан яна бир санкцияларни жорий қилмоқчи

Трамп Россияга нисбатан яна бир санкцияларни жорий қилмоқчи

Дональд Трамп маъмурияти, агар Россия президенти Владимир Путин жума кунига қадар Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлмаса, рус танкерларининг соя флотига қарши янги санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Оқ уйдаги ички муҳокамалардан хабардор манбаларга таяниб, Financial Times нашри хабар берди.

Бу январь ойида Трамп ҳокимиятга қайтганидан бери АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини биринчи марта кенгайтириши. Хусусан, Ғарбнинг нефть экспортига қўйган чекловларини четлаб ўтиш учун Москва қўллаган кемаларнинг қора рўйхати муҳокама қилинмоқда.

Kpler таҳлилий маълумотларига кўра, рўйхатга 115 та танкер қўшилгандан сўнг, улар ташилган Россия нефти ҳажми деярли тўрт баравар камайган - ойига 48 миллион баррелдан 13 миллион баррелгача.

Расмийларга кўра, санксиялар Трампнинг Путиннинг ўт очишни тўхтатишга розилик беришдан бош тортганидан ғазаби кучайгани сабабли кўриб чиқилмоқда. Шу ҳафта бошида АҚШ президенти Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали кейинги қадамларни муҳокама қилди. "Биз Россияга қарши санксиялар ҳақида гаплашдик. Уларнинг иқтисодиёти пасайиб бормоқда, шунинг учун ҳам улар бу таҳдидларга жиддий эътибор қаратмоқда", - деди Зеленский.

Бундан ташқари, Трамп маъмурияти Россия нефтининг асосий харидорларидан бири бўлган Ҳиндистон товарларига тарифлар оширилишини эълон қилди. “Россия ҳарбий машинаси қанча украиналикни ўлдириши уларга аҳамият бермайди”, — деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.

Президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф музокаралар учун шу ҳафта Москвага келиши керак. Янги чекловлар бўйича қарор унинг қайтиб келганидан кейин қабул қилинади. "Агар у ҳеч нарсасиз қайца, Трамп портлаб кетади", деди ФТ манбаси.

Кўриб чиқилаётган бошқа чора-тадбирлар қаторида амалдаги санксиялар устидан назорат даражасини ошириш; Европа Иттифоқининг рус нефтига янги "сузувчи" нарх чегарасига қўшилиш; Россия билан савдони қўллаб-қувватловчи учинчи мамлакатлардаги банклар ва нефтни қайта ишлаш заводларига қарши иккиламчи санксияларни жорий этиш. Шунингдек, сенаторлар Линдси Грем ва Ричард Блументалнинг Россиядан энергия сотиб олишда давом этаётган мамлакатларга 500 фоизгача тарифлар жорий этишни назарда тутган икки партиявий қонун лойиҳаси ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Трамп қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ҳақида жиддий ўйлаётганини айтди.

Киритилди: 10:15 06.08.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!