АҚШ президенти Доналд Трампнинг янги маъмурияти томонидан бошланган қаттиқ санкциялар Россияни чекинишга ва Украинадаги урушни тугатишга мажбурловчи воситага айланиши мумкин.
The Telegraph бу ҳақда баёнот беради.
“АҚШ президенти Доналд Трамп Россия иқтисодиётини тор-мор этишга ва Украинадаги урушни тугатишга қодир”, деб ёзади газета.
Қайд этилишича, Ғарб нефт ва газ экспортидан тушадиган даромадларни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириш орқали Россиянинг уруш машинасини тўхтата олади.
“Россия иқтисодиётининг энергетика ва молия каби муҳим тармоқларига нисбатан санкцияларнинг кучайтирилиши бу давлатнинг қатъий сиёсатини қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқариши мумкин”, — дейилади нашрда.