АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Эронга «бироз ёрдам бераётганини» эҳтимолдан холи қилмади ва Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаётгани сабабли буни адолатли деб атади.
«Менимча, у — Россия Президенти Владимир Путин, эҳтимол, уларга бироз ёрдам бераётгандир. Шундай деб ўйлайман, ҳа. У эса, биз Украинага ёрдам беряпмиз деб ҳисобласа керак, шундай эмасми?», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.