Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Панама канали ва Гренландия учун ҳарбий куч ишлатиши мумкин

Трамп Панама канали ва Гренландия учун ҳарбий куч ишлатиши мумкин

Оқ уйнинг янги раҳбари Гренландия ва Панама канали устидан назорат ўрнатиш учун иқтисодий ва ҳарбий босимдан фойдаланмаслигига “ваъда бермайди”.

Матбуот анжумани чоғида у бу ҳудудлар устидан назорат АҚШнинг иқтисодий хавфсизлиги учун зарурлигини таъкидлади.

Бундай баёнотлар энди бўш таҳдидга ўхшамаяпти, чунки Гренландиянинг расмий раҳбари оролнинг Даниядан мустақилликка эришиш режалари ҳақида гапирган ва қироллик Трампнинг сўзларидан кейин мудофаа харажатларини $1,5 млрд.га оширди.

Аввалроқ, “Биз уни ёвуз ташқи дунёдан ҳимоя қиламиз ва асраймиз”, деб ёзганди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 18:02 08.01.2025. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!