Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга боради

Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга боради

Кремл Россия президенти Владимир Путин 19–20 май кунлари расмий ташриф билан Хитойга боришини маълум қилди. Ташриф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Пекин сафари якунланганидан бир неча кун ўтиб бўлиб ўтади.

Россия ТИВ маълумотига кўра, Путин Хитой раиси Си Цзинпин таклифига биноан ташриф буюради. Учрашув икки давлат ўртасидаги Дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси имзоланганининг 25 йиллигига бағишланади.

Томонлар «ҳар томонлама стратегик шериклик»ни янада чуқурлаштириш, шунингдек халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Музокаралар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Путин Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан ҳам учрашиб, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини муҳокама қилади.

Бу ташриф Доналд Трампнинг Хитой сафари ортидан ўтказилмоқда. Ғарб нашрлари қайд этишича, Трамп Пекиндаги музокараларда савдо, Украина ва Эрон билан боғлиқ масалалар бўйича сезиларли натижага эриша олмаган.

Киритилди: 22:59 16.05.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!