Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Оқ уй яқинида отишма содир этган шахснинг оиласини депортация қилиш ҳақида ўйламоқда

Трамп Оқ уй яқинида отишма содир этган шахснинг оиласини депортация қилиш ҳақида ўйламоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти Оқ уй яқинида Миллий гвардия патрулига қарата ўт очган эркакнинг оила аъзоларини депортация қилиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Оқ уй раҳбари бу ҳақда ҳарбий хизматчилар билан видеоселектор йиғилишида маълум қилган.

Журналистлар у қуролли шахснинг Вашингтон штатида яшовчи хотини ва беш фарзандини депортация қилишни режалаштиряптими, деб сўрашди. "Хўш, биз ҳозир буни кўриб чиқяпмиз. Биз оила атрофидаги бутун вазиятни кўриб чиқяпмиз. Бу фожиали ҳолат", - деди Трамп.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!