Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп октябр охирида Хитойга ташриф буюриши мумкин — Bloomberg

Трамп октябр охирида Хитойга ташриф буюриши мумкин — Bloomberg

"Оқ уй айрим америкалик компаниялар раҳбарларидан президент билан бирга Хитойга бориб, савдо масалаларини муҳокама қилишга қизиқишлари бор-йўқлигини сўрамоқда. Ташриф учун имкониятлардан бири — октябр охири бўлиши мумкин. Ўша пайтда Жанубий Кореяда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити ва Малайзияда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEAN) етакчилари саммити бўлиб ўтади", дея ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.

Одатда, АҚШ президенти ҳар икки саммитда қатнашади.
Ҳозирча Оқ уй Трампнинг Хитойга ташриф режалари борлигини инкор қилмоқда.

Bloomberg манбаларининг айтишича, Трамп маъмуриятда бундай ташрифга қарши бўлган ва Пекинга босимни кучайтиришни ёқлайдиганлар ҳам бор.

Киритилди: 13:13 04.07.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!