Оқ уй НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини келтириш миссиясини ишлаб чиқишни тўхтатишни таклиф қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти лойиҳани ҳаддан ташқари қиммат ва эскирган деб ҳисоблаб, НАСАнинг Марсдан тупроқ намуналарини қайтариш (Mars Sample Return) миссиясини ишлаб чиқишни тўхтатишни таклиф этди. Бу ҳақда 2026-йилги бюджетга тушунтириш хатида айтилган.
"Бюджет Mars Sample Return миссиясини молиялаштиришни тўхтатишни таклиф этади. Бу миссия бюджетдан сезиларли даражада ошиб кетган ва унинг мақсадларига Марсга инсонли миссиялар орқали эришилади," - дейилади Оқ уй томонидан жума куни эълон қилинган ҳужжатда.
Ушбу миссия НАСАнинг Марс тупроғи намуналарини Ерга келтириш бўйича биринчи уриниши бўлиши керак эди. Бироқ унинг амалга оширилиши камида 2030 йилларга қолдирилди ва қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди.