Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп муҳожирлар учун қоидаларни кучайтирди

Трамп муҳожирлар учун қоидаларни кучайтирди

Трамп маъмурияти бошпана изловчилар ва баъзи гуманитар дастурлар иштирокчиларига ишлаш учун рухсатномалар бериш қоидаларини кучайтирувчи янги сиёсатни тасдиқлади.

Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар берди.

Аниқланишича, ҳужжатларнинг амал қилиш муддати аввалги беш йил ўрнига 18 ойгача қисқартирилади. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) комиссари Джозеф Эдлоу бу қарорни ариза берувчилар устидан назоратни кучайтириши билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, хорижликлар "АҚШда ишлаш ҳуқуқ эмас, имтиёз" эканлигини ҳисобга олишлари керак.

Эдлоунинг аниқлик киритишича, бу чора 26 ноябрь куни Вашингтонда асли афғонистонлик Раҳмонулла Лақанвал Оқ уй яқинида Миллий гвардия қўшинларига қарата ўт очган воқеага жавобдир. Икки киши яраланган: 20 ёшли Сара Бекстром кейинроқ вафот этган, унинг 24 ёшли ҳамкасби эса оғир аҳволда.

Киритилди: 08:30 05.12.2025. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!