АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШ 1 августдан бошлаб мисга 50 фоизлик бож жорий этишини айтди.
Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Трамп мис яримўтказгичлар, самолётлар, кемалар, ўқ-дорилар, маълумотлар марказлари, литий-ион батареялар, радар тизимлари, ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ва гипертовушли қуроллар учун зарур эканлигини эслатди.
"Мис - Мудофаа вазирлигида иккинчи энг машҳур материал! Нима учун бизнинг аҳмоқ ва уйқусираган "раҳбарларимиз" бу муҳим саноатни йўқ қилишди?" - дея ғазабланди у.