Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Маскни Оқ уйдан ҳайдаб чиқарадими?

Трамп Маскни Оқ уйдан ҳайдаб чиқарадими?

АҚШ президенти ўзининг яқин атрофига DOGE бош директори Илон Маск яқин ҳафталарда маъмуриятдаги амалдаги вазифасидан кетиши ҳақида маълум қилди, деб ёзади Politico.

Нашрнинг ёзишича, Трамп ҳамон Маскдан мамнун, бироқ улар Маскнинг бизнесга қайтиши ва ёрдамчи ролга ўтиш вақти келди, деган қарорга келишди.

Мақолада, шунингдек, Трамп маъмуриятининг баъзи инсайдерлари ва кўплаб ташқи иттифоқчилар тадбиркорнинг олдиндан айтиб бўлмайдиганлигидан ҳафсаласи пир бўлиб, унга сиёсий масъулият сифатида қарашгани ҳам қайд этилган .

Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт, ўз навбатида, ОАВдаги миш-мишларни инкор этиб , Маск жорий иши тугагунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп маъмуриятида Маск вақтинчалик давлат ходими саналади, унинг Оқ уйда ишлаши 130 кун билан чекланган.

Киритилди: 12:44 03.04.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!