Бугун 11 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Маскдан қутулмоқда... Трамп ва Маск – иттифоқ тугадими?

Трамп Маскдан қутулмоқда... Трамп ва Маск – иттифоқ тугадими?

Миллиардер Илон Маск яқин ҳафталар ичида сиёсий фаолиятини камайтиради ва ўз бизнесини бошқаришга қайтади. АҚШ президенти Доналд Трамп бу ҳақда яқин атрофидагиларга маълум қилганини Politico нашри ёзмоқда.

Нашр манбалари президент ҳали ҳам Маск ва унинг фаолиятидан мамнунлигини таъкидлашмоқда. Маъмуриятнинг юқори лавозимли амалдори, эҳтимол, миллиардер Оқ уйда вақти-вақти билан пайдо бўлиб турадиган норасмий маслаҳатчи ролини сақлаб қолишига ишонч билдирмоқда.

Politico суҳбатдошлари Маскнинг сиёсий ишлардан четлашиши май ойининг охири ёки июнь ойининг бошларида, унинг эълон қилинган иш муддати тугагач содир бўлишини кутишмоқда.

Кеча Трамп миллиардер Илон Маск раҳбарлик қилаётган Қўшма Штатлар ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) "маълум бир пайтда" ўз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.

"Мен уни иложи борича узоқроқ ушлаб турардим. У жуда истеъдодли йигит, биласизми, мен жуда ақлли одамларни яхши кўраман, у эса жуда ақлли ва яхши иш қилди," - деди АҚШ президенти Маск ҳақида ва қўшимча қилди: "У катта компанияни бошқариши керак ва қачондир у яна қайтиб келади."

Киритилди: 21:45 02.04.2025. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!