Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Украинадан фойдали қазилмалар бўйича битими шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда — Financial Times

Трамп маъмурияти Украинадан фойдали қазилмалар бўйича битими шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда — Financial Times

Нашр манбаларига кўра, Вашингтон Киевдан қўшма инвестиция жамғармаси устидан назоратни тартибга солувчи батафсил шартларга рози бўлишни талаб қилмоқда. Шунингдек, АҚШ битимга бошқа активларни, жумладан, атом электр станцияларини ҳам киритиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

"Қўшма Штатлар томони ҳозирча расмий янги шартларни тақдим этмаган, аммо кенгроқ келишув устида фаол иш олиб бормоқда. Украина ҳукуматида Вашингтоннинг босими Киевни ноқулай шартлар асосидаги келишувни қабул қилишга мажбур қилиши мумкинлиги борасида хавотир мавжуд", деб ёзади FT.

Украина битимни босқичма-босқич муҳокама қилишга интилиб, минераллар ва атом электр станциялари масалаларини аралаштирмасликка ҳаракат қилмоқда. АҚШнинг бу талаблари Киев учун қанчалик мақбул бўлиши ҳозирча номаълум. Музокаралар давом этмоқда.

Киритилди: 13:02 21.03.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!