Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Суриядаги "Оқ каскалилар” хайрия ташкилоти фаолияти учун ажратилган молиявий ёрдамнинг катта қисмини бекор қилди

Трамп маъмурияти Суриядаги "Оқ каскалилар” хайрия ташкилоти фаолияти учун ажратилган молиявий ёрдамнинг катта қисмини бекор қилди

Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ташкилотнинг ёнғинга қарши ва қидирув-қутқарув ишлари учун молиявий қўллаб-қувватлашини тўхтатгани маълум қилди.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти томонидан 1,4 миллион доллар миқдоридаги молиявий ёрдам ҳануз сақланиб қолмоқда.

“Оқ каскалилар” — Суриядаги можаролар қурбонларига ёрдам кўрсатувчи ҳайрия ташкилоти бўлиб, 2013 йилда ташкил этилган. Дастлаб у ҳукуматга қарши гуруҳлар назоратидаги ҳудудларда фаолият юритган. 2024 йил декабрда Башар Асад бошқаруви қулаганидан сўнг, ташкилот бутун Сурия ҳудудида ишлашни давом эттирмоқда. USAID эса ташкилотнинг энг йирик донорларидан бири ҳисобланган.

Киритилди: 11:14 28.03.2025. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!