Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун қўшимча маблағ топишга уринмоқда

Трамп маъмурияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун қўшимча маблағ топишга уринмоқда

Bloomberg агентлиги манбаларига кўра, Вашингтонда “уруш харажатларини қандай қоплаш” масаласи кўтарилган. Чунки ҳарбий амалиёт учун қўшимча маблағ ажратиш пакетининг Конгрессда маъқулланиши амалда боши берк кўчага кириб қолган.

Блоомберг суҳбатдошлари АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро Трамп кутганидан бошқача ривожланаётганини ҳам таъкидлаган. Ҳарбий ҳаракатлар чўзилиб, харажатлар ортиб бораётган бир пайтда АҚШ маъмурияти урушни қандай давом эттириш ва унинг харажатларини қаердан қоплаш масаласига дуч келган.

АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет аввалроқ Сенатдаги эшитувда Эронга қарши ҳарбий амалиёт харажатлари қарийб 37,5 миллиард долларга етганини маълум қилган.

Пентагон ҳисоб-китобига жорий харажатлар билан бирга 30 сентябргача кутилаётган сарфлар ҳам киритилган. Ҳегсет қўшимча маблағ ажратилмаса, ҳарбий тайёргарлик, техникага хизмат кўрсатиш ва мудофаа қобилиятини ривожлантиришга мўлжалланган бошқа дастурлар қисқартирилиши мумкинлигини билдирган.

Оқ уй Конгрессдан Эрондаги уруш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қарийб 90 миллиард долларлик қўшимча маблағ сўраган. Бироқ сенаторлар орасида урушнинг мақсади, давомийлиги, ҳуқуқий асослари ва маблағларнинг қандай сарфланиши бўйича саволларга жавоб изламоқда.

Киритилди: 13:41 25.07.2026. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!