АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этмоқчи бўлган ноқонуний муҳожирларга пул ва тўланган авиачипта бериш режасини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Американинг Fox News телеканалида маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, Америка расмийлари ҳозирда мамлакатдан "ёмон" муҳожирларни депортация қилишда давом этмоқда, шунингдек, мамлакатни тарк этишни истаган ноқонуний муҳожирлар учун дастур устида ишламоқда.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, янги миграция ташаббуси молиявий ёрдам ва самолёт чиптасини тақдим этишни назарда тутади.
"Агар улар ўзларини яхши тутишса ва қайтиш истагини билдиришса, биз уларни имкон қадар тезроқ қайтариш учун биргаликда ҳаракат қиламиз", деди у.
Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида “миллионлаб муҳожирларни” депортация қилиш режасини эълон қилди. Ўз навбатида, АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс АҚШ расмийлари 1 миллион муҳожирдан бошлаши мумкинлигини айтди.
Ноқонуний иммиграцияга қарши курашда Дональд Трамп аллақачон “хорижий террористик ташкилотлар” билан алоқадор муҳожирларни депортация қилишни тезлаштириш учун 1798 йилги “Ўзга сайёраликлар тўғрисида”ги қонунни қўллаган. Илгари бу қонун фақат уруш даврида қўлланилган.