АҚШ президенти Дональд Трамп Далласда Кубадан келган ноқонуний муҳожир оиласи кўз ўнгида эркакнинг бошини жудо қилган воқеадан хабардор бўлганини айтди.
Бу ҳақда сиёсатчи Truth Social ижтимоий тармоғида пост қолдирди. Гумондор аввалроқ болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва автомашина ўғирлаш айби билан ҳибсга олингани, бироқ унга собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан АҚШга қайтиб киришга рухсат берилгани ҳақида таъкидлади.
"Ишонинг, бу жиноятчилар - ноқонуний муҳожирларга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлиш вақти тугади... Бу жиноятчи... қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилади. У биринчи даражали қотилликда айбланади", - деди Трамп.
Аввалроқ АҚШ президенти маъмурияти виза ёки грин карта сўраган мигрантлар учун янги чеклар жорий қилмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, АҚШда Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ одам қонунбузарликлар учун текширилиши даъво қилинган.