Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Кубада ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқяпмиз"

Трамп: "Кубада ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқяпмиз"

АҚШ президенти Дональд Трамп Кубада ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди. Шунингдек, у президентлик муддати якунлангунига қадар ушбу мамлакат билан боғлиқ масалани ҳал қилиш ниятида эканини билдирди.

Америка етакчиси бу ҳақда Salem News Channel телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

«Мен президентлик лавозимидан кетишимдан олдин Куба масаласини ҳал қилмоқчиман. Бизнинг жуда яхши ва иқтидорли инсон — [АҚШ давлат котиби] Марко Рубиомиз бор. Биласиз, унинг ота-онаси Кубадан. У бу масала билан шуғулланишни истайди. Биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз», — деди Трамп.

Журналистнинг Кубада ҳарбий операция ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги аниқлаштирувчи саволига жавобан АҚШ президенти: «Ҳа, мен бундай имкониятни албатта кўриб чиқардим», — деб таъкидлади.

Киритилди: 10:20 13.11.2026. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар