Дональд Трамп сайлов натижаларини шарҳлаб, қайси номзодлар нима сабабдан ғалаба қозонгани ёки мағлуб бўлганини таҳлил қилишини билдирди.
"Мен сиёсий шарҳловчига айланиб, номзодларнинг ғалаба ва мағлубият сабабларини таҳлил қиламан", — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Бироқ у қайси номзодларни таҳлил қилиши ва буни қачон эълон қилишини аниқлаштирмади.
Демократлар Конгресс назоратини қўлга киритиши ортидан у “Вето” ёзуви туширилган кепка суратини ҳам жойлади.
Трамп аввалроқ, келишувга эришилмаса, президентлик вето ҳуқуқи орқали демократлар қабул қилган қонунларни тўсишини айтган эди.