Калифорниянинг Лос-Анжелес округида давом этаётган ўрмон ёнғинлари натижасида келиб чиққан вайронагарчилик ядровий зарбадан кўра кўпроқдир. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Newsmax нашрига берган интервьюсида сиёсатчи вазият телевидениеда кўриниб турганидан ҳам ёмонроқ эканини таъкидлади. "Менимча, у ердаги вайронагарчилик улар ядровий зарбага учраганидан кўра каттароқдир", — деди Дональд Трамп. У келажакда ёнғин қурбонлари сони сезиларли даражада ошишини башорат қилган.