АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига ёрдам беришга қаратилган FireAid ташаббусини фирибгарлик деб атади ва бунинг учун йиғилган 100 миллион доллар маблағ йўқолганини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social саҳифасида ёзди.
"FireAid" - бу тўлиқ фалокат. Бу демократлардан илҳомланган яна бир фирибгарга ўхшайди. 100 миллион доллар ғойиб бўлди", деди у.
Калифорниянинг жанубий қисмида, Лос-Анжелес ҳудудида, январь ойида ўрмон ёнғинлари туфайли 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 18 мингга яқин турли бинолар вайрон бўлди. Жамоат ташкилотлари, жумладан, Демократик партияга алоқадор бўлганлар ёнғин оқибатида жабр кўрган ёки мол-мулкидан айрилганлар учун маблағ йиғиш акциясини эълон қилди. Ушбу ташаббус доирасида 30 январь куни Калифорнияда қўшиқчилар Билли Айлиш, Леди Гага, Кэти Перри ва бошқа машҳур ижрочилар иштирокида хайрия концерти бўлиб ўтди. Тахминан 100 миллион доллар йиғилган, аммо Fox News телеканали хабарига кўра, маблағлар кейинчалик бир қатор нодавлат ташкилотлар ўртасида тақсимланган ва тўғридан-тўғри жабрланганларга ўтказилмаган.