2025 йил июнь ойида АҚШ савдо камомади май ойига нисбатан 16 фоизга камайди ва 60,2 миллиард долларни ташкил қилди.
Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги маълум қилди.
Ой давомида товар ва хизматлар импорти ҳажми 337,5 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 12,8 фоизга камдир. Экспорт 1,3 фоизга камайди ва 277,3 миллиард долларни ташкил этди.
Департамент маълумотларига кўра, президент Дональд Трамп маъмурияти жорий қилган божхона тўловлари фонида АҚШга импорт ҳажми ўтган йилнинг март ойидан бери энг паст даражага тушган. Шу билан бирга, Хитой билан савдо тақчиллиги 9,5 миллиард долларгача қисқарди - бу 2004 йил февралидан бери энг паст кўрсаткич. Хитойдан импорт 18,9 миллиард долларгача тушиб, 2009 йил февралидан бери энг паст даражага етди.