Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ЖЧ-2026'да бразилиялик мухлисларга виза беришни тақиқлаши мумкин

Трамп ЖЧ-2026'да бразилиялик мухлисларга виза беришни тақиқлаши мумкин

АҚШ ва Бразилия ўртасида юзага келган дипломатик кескинлик футбол мухлисларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. CNN'нинг Бразилиядаги филиали хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп бразилияликларга виза беришни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда, жумладан, футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган вақтда ҳам.

Чекловлар футболчиларга таъсир қилмаслиги аниқ - Бразилия терма жамоаси аллақачон мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Аммо бразилиялик мухлислар АҚШга кирмаслик хавфи остида. Дональд Трамп билан яхши муносабатда бўлган ФИФА раҳбари Жанни Инфантино бунга қандай муносабат билдириши қизиқ.

2026 йилги жаҳон чемпионатига бирйўла уч давлат - АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади.

Киритилди: 16:44 31.07.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!