Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп жамоаси АҚШ ва Украина расмийлари билан можарога барҳам беришни муҳокама қилмоқда

Трамп жамоаси АҚШ ва Украина расмийлари билан можарога барҳам беришни муҳокама қилмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг жамоаси Американинг амалдаги маъмурияти ва Украина расмийлари билан Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда NBC News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, келишув режасининг аниқ тафсилотлари ҳали Трампнинг маслаҳатчилари ва унинг маъмуриятидаги лавозимларга номзодлар томонидан тақдим этилмаган.

"Трамп ўз президентлигининг биринчи кунидаёқ ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиш борасида ҳақиқатан ҳам жиддий”, - дея манбалардан бирига иқтибос келтирган телеканал.

Уларнинг таъкидлашича, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ушбу лавозимда ўзининг вориси Майк Вальс билан бир неча бор суҳбатлашган. Улар маълумот алмашишга эътибор қаратгани, аммо можарога барҳам бериш ёки сулҳни таъминлаш стратегияларини муҳокама қилмагани таъкидланади.

Киритилди: Бугун 08:52. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!