Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар жорий қилади

Трамп Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар жорий қилади

АҚШ маъмурияти Ҳиндистондан етказиб бериладиган товарларга 25 фоизлик импорт божини жорий қилмоқчи.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Абердиндан Вашингтонга учаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.

"Улар 25 фоиз тўлайдилар", деди сўнгги бир неча кунни Шотландияда ўтказган, у ерда гольф ўйнаган ва ишчи учрашувлар ўтказган Америка раҳбари. Ундан АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо битимини тайёрлаш тугалланган-қилмаганига аниқлик киритиш сўралган. "Мен билишимча, йўқ", деб жавоб берди Оқ уй раҳбари.

"Кўрамиз. Ҳиндистон яхши дўст бўлган, лекин у табиатан деярли ҳар қандай давлатдан юқори бўлган мажбуриятларни олган. Лекин ҳозир мен ҳокимият тепасида эканман, буни қила олишмайди", - дея таъкидлади АҚШ президенти.

Киритилди: 08:50 30.07.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!