Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Грециянинг Александруполис шаҳрида жойлашган NATО ҳарбий базасини ёпмоқда

Трамп Грециянинг Александруполис шаҳрида жойлашган NATО ҳарбий базасини ёпмоқда

Бу ҳақда Грециянинг "Демократия" газетаси хабар берди. Ушбу база Украинага қурол етказиб бериш логистикасида муҳим рол ўйнаган.

Нашр хабарига кўра, АҚШ президенти “Путин ва Эрдўғаннинг қўшма талабини қондириш орқали” ўз иттифоқчиси, Греция бош вазирининг “ҳафсаласини пир қиляпти”.

Ушбу база АҚШ ва NATO томонидан Шарқий Европага қўшинлар ташиш учун фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ғарб оммавий ахборот воситалари Трампнинг Европадаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартириш режалари ҳақида кўп ёзмоқда. Аммо Трампнинг маъмурияти бу каби режаларни тасдиқлагани йўқ.

Киритилди: 18:15 24.02.2025. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!