Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Европа Иттифоқи билан “энг йирик” савдо битими бўйича келишувга эришганини эълон қилди

Трамп Европа Иттифоқи билан “энг йирик” савдо битими бўйича келишувга эришганини эълон қилди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Шотландиядаги учрашувида Европа Иттифоқи маҳсулотлари импорти учун 15 фоиз миқдорида ягона тариф юзасидан келишувга эришилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари Қўшма Штатлардан 750 миллиард долларлик ҳарбий техника ва энергия ресурсларини харид қилади, шунингдек, Америка иқтисодиётига 600 миллиард доллар сармоя киритади.

Бундан ташқари, Трамп Евроиттифоқ давлатлари ўз бозорларини АҚШ билан нол тарифлар асосида савдо қилиш учун очишга ва "улкан миқдорда" ҳарбий техника сотиб олишга рози бўлганини қўшимча қилди.

Қайд этилишича, пўлат ва алюминий импортига қўйилган тарифлар ҳозирги 50 фоиз даражасида қолади, чунки бу битим ушбу тарифларга тааллуқли эмас.

Reuters хабарига кўра, Урсула фон дер Ляйен томонлар фойдали битимга эришганини билдирган. Унга кўра, АҚШ билан тузилган савдо битими ҳар икки томонга барқарорлик олиб келади.

Киритилди: 23:56 27.07.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!