Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилишга чақирмоқда

Трамп Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилишга чақирмоқда

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Исроил йирик ракета ҳужумига жавобан Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилиши кераклигини айтди.

Шу фонда CNN телеканали Исроил АҚШга Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилмаслиги ҳақида кафолат бермаганини хабар қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили журналистларга Исроил Оқ уйга Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш Эрон баллистик ракеталари зарбаси учун қасос сифатида қаралмаслиги ҳақида кафолат бермаганини айтди.

«Биз донолик ва қудратни кўришга умид қиламиз ва кутамиз, лекин ўзингиз биласиз, ҳеч қандай кафолат йўқ,» - деди амалдор.

Америка расмийлари ҳам Исроилнинг жавоби ҳақида қачон қарор қабул қилинишини ҳали билмайди.

Киритилди: 17:00 05.10.2024. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!