Дональд Трамп Эронни “ядровий тинчлик келишуви” тузишга чақирди.
АҚШ президенти ушбу келишув устида дарҳол иш бошлашни талаб қилмоқда.
"Мен Эрон буюк ва муваффақиятли давлат бўлишини хоҳлайман, лекин у ядро қуролига эга бўлмаслиги керак. Ядровий тинчлик келишувини тузиш Эронга тинч ривожланиш ва гуллаб-яшнаш имконини беради", — деб ёзди Қўшма Штатлар раҳбари.
Шу билан бирга, Трамп АҚШ ва Исроилнинг Эронга "зарба бериши" ҳақидаги хабарларни "жудаям бўрттирилган" деб атади.