Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эронга қарши урушни ҳаж мавсумидан сўнг қайта бошламоқчи

Трамп Эронга қарши урушни ҳаж мавсумидан сўнг қайта бошламоқчи

Middle East Eye нашри манбаларининг маълум қилишича, Вашингтоннинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари Трампни ҳаж зиёрати пайтида урушни қайта бошламасликка чақирган. Трамп 18 май куни БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ундан ҳужумларни тўхтатишни сўраганини, шу сабабли Эронга қарши 19 майга режалаштирилган ҳужум қолдирилганини эълон қилганди.

Қўшма Штатларга Қурбон ҳайити арафасидаги ҳужум унинг мусулмон дунёсидаги мавқеига путур етказиши ҳақида тушунтириш берилган. Муҳокамалардан хабардор юқори мартабали АҚШ амалдори шундай суҳбат бўлиб ўтганини тасдиқлади.

"Бундан ташқари, Доналд Трамп ўз маъмурияти амалдорлари томонидан ҳам ҳозирги вақтда АҚШ-Исроил урушини қайта бошлаш унинг обрўсига жиддий путур етказиши бўйича огоҳлантириш олган", дейилади Middle East Eye хабарида.

Киритилди: Бугун 13:21. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!