Эрон расмийлари Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришишни сўраб қўнғироқ қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп NBC News телеканали орқали маълум қилган.
"Эрон келишувга эришиш имкониятини қўлдан бой берди. Энди уларда бошқа имконият бўлиши мумкин. Кўрамиз", - деди Трамп.
Исроил ҳужумларидан кейин Эрон нима учун ҳозир келишувга эришмоқчи деб ўйлайсиз, деган саволга у Ислом Республикаси расмийлари унга шундай таклифлар билан мурожаат қилаётганини таъкидлади.
"Улар мени келишув ҳақида гаплашишга чақиришмоқда", деди Трамп.