Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
"Шунга қарамай, Қўшма Штатлар президенти Теҳроннинг ядровий дастури амалда тўхтатилганини, бироқ у дастур бошқа жойларда қайта тикланиши мумкинлигини истисно этмади", дея хабар бермоқда агентлик.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, келаси ҳафта Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Вашингтонга ташрифи чоғида у билан Эрон масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилди.