Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Эрон Олий раҳбари кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда жуда хавотирда бўлиши керак"

Трамп: "Эрон Олий раҳбари кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда жуда хавотирда бўлиши керак"

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда "жуда хавотирда бўлиши керак".

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда NBC News телеканалига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди.

У Эроннинг ядровий иншоотларига қилинган зарбаларнинг оқибатлари ҳақида фикр билдирди ва Теҳрон ядровий дастурини қайта тиклашга уринаётганига ишонади.

"Эрон ҳозирда тўлиқ вайронагарчиликка юз тутмоқда... Биз уларнинг ядровий салоҳиятини йўқ қилдик. Лекин мен Яқин Шарқда тинчлик истайман. Агар биз уларнинг ядровий иншоотларига ҳужум қилмаганимизда, араб мамлакатлари ҳали ҳам Эрондан қўрқишарди", деди Америка етакчиси.

Вашингтон маъмурияти раҳбари агар Эрон ядровий ривожланишни қайта бошласа, "жуда ёмон ишлар" билан таҳдид қилди.

Шу билан бирга, Трамп икки томон мулоқотни давом эттираётганини таъкидламоқда: "Улар (Эрон) биз билан музокара олиб бормоқда".

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!