Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эрон бўйича қарор эртага қабул қилиниши мумкинлигини айтди

Трамп Эрон бўйича қарор эртага қабул қилиниши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон бўйича янгиланган келишув тафсилотлари бугун унинг юқори лавозимли маслаҳатчилари билан муҳокама қилинишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, якуний қарор эртага қабул қилиниши мумкин.

“Ёки биз яхши келишувга эришамиз, ёки мен уларни барбод қиламан”, деди Трамп Axios журналисти Барак Равидга берган интервьюсида.

CBS телеканалига берган интервьюсида Трамп Вашингтон ва Теҳрон келишувга “сезиларли даражада яқинлашганини” таъкидлади. Унинг айтишича, битим Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиши ва бойитилган уран “тўғри мақсадларда” ишлатилишини таъминлаши керак.

CBS манбаларига кўра, Эроннинг сўнгги таклифи Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш, музлатилган Эрон активларининг бир қисмини озод қилиш ва музокараларни давом эттиришни ўз ичига олади.

Шунингдек, Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмагани, у маслаҳатчилари ва Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувларни давом эттираётгани айтилмоқда.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи Теҳрон ва Вашингтон ўзаро англашув меморандумини якунлашнинг сўнгги босқичида эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, томонлар Америка денгиз блокадасини бекор қилиш ва Эрон активларини озод қилиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 22:31 23.05.2026. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!