Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: Эрон билан музокараларда захира режасига ҳожат йўқ

Трамп: Эрон билан музокараларда захира режасига ҳожат йўқ

АҚШ Президенти Доналд Трамп Исломободда бошланаётган Эрон билан музокаралар олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. У Вице-президент Жей Ди Вэнсга учрашувлар олдидан муваффақият тилаганини ва жараён учун "захира режаси" керак эмаслигини таъкидлади.

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон билан тузиладиган манфаатли келишувнинг асосий шарти — ядро қуролининг йўқлигидир.

Шунингдек, Трамп Ҳўрмуз бўғози яқин орада очилишини ва Эроннинг ўтаётган кемалардан ҳақ ундиришига йўл қўйилмаслигини қатъий билдирди. Унинг фикрича, Эронда "режим алмашинуви аллақачон юз берган".

Киритилди: Бугун 17:39. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!