Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиялик собиқ мураббий ЖЧда Ўзбекистонга мухлислик қилишини айтди

Россиялик собиқ мураббий ЖЧда Ўзбекистонга мухлислик қилишини айтди

Бир вақтлар Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи лавозимида ишлаган Юрий Сёмин бўлажак жаҳон чемпионатида қайси терма жамоага мухлислик қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ўзбеклар учун қайғураман ва уларни қўллаб-қувватлайман. Улар бизнинг энг яқин қўшниларимиз ва дўстларимиздир. Улар жаҳон чемпионатларида дебют қилишмоқда ва гуруҳдан чиқиш улар учун катта муваффақият бўлади», — дея экспертнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Спорт-Экспресс».

Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Португалия, ДР Конго ва Колумбия миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Шимолий Американинг учта давлати — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:57 10.04.2026. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!