АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришишга умид қилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар давом этмоқда, бироқ олдин айтилган таҳдидлар бекор қилинмаган.
Трамп таъкидлашича, Теҳрон ядровий ва ракета дастурларига чекловларни қабул қилиши керак, акс ҳолда ҳарбий чоралар қўлланилиши мумкин. Ушбу баёнотлар бозорларда можаро хавфи пасайгани ҳақидаги кутилмаларни кучайтириб, нефть нархларининг кескин тушишига олиб келди.