Дональд Трамп Эрон билан келишув тузиш ёки ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш ўртасида танлов қилишини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув тузиш ёки ушбу республикага қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш ўртасида танлов қилиши кераклигини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси ўз интервьюсида маълум қилди.
"Мен танлов қилишим керак. Унга барҳам бериш — бу жуда осон бўлади — ёки келишув тузиш", — деди Трамп.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Эрон билан АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро якунланганидан сўнг нефть нархи пасайишига ишонч билдиришда давом этди.