АҚШ президенти Дональд Трамп Донбасда эркин иқтисодий зона яратиш ғояси Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
"Вазият жуда оғир, лекин ғоя амалга ошиши мумкин ва кўпчилик унинг ишлашини хоҳлайди", деди Америка раҳбари 1980 йилда Лейк-Пласиддаги Олимпиадада ғолиб чиққан АҚШ хоккей жамоасига медалларни топшириш маросимида.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, АҚШ расмийлари "ҳозирда" Украина бўйича тинчлик битими тузиш имконияти устида ишламоқда.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат аҳолиси Украина Қуролли кучларини Донбаснинг ўзлари назорат қилган қисмидан олиб чиқиб кетиш бўйича ўз позициясини сайловлар ёки референдум орқали билдириши кераклигини айтганди.