Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Трамп демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Доналд Трамп оралиқ сайловлар натижаларини қабул қилиб, Демократик партия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у The New York Times нашрига берган интервьюсида айтди.

Трамп Республикачилар партиясининг сайловдаги йўқотишларини ўз номзоди бюллетенларда бўлмагани билан изоҳлади. Шунингдек, сенатор Линдси Грэм ва Техас бош прокурори Кен Пакстонни қўллаб-қувватлаганидан афсусда эмаслигини таъкидлади.

Decision Desk HQ (DDHQ) таҳлилий портали маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолатида Демократик партия Вакиллар палатасида 205 та, Сенатда эса 51 та ўринни қўлга киритмоқда. Республикачилар эса дастлабки маълумотларга кўра, Вакиллар палатасида 110 та, Сенатда 40 та ўринга эга бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!