АҚШ президенти Дональд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Ғазо сектори бўйича тинчлик кенгашини тузиш тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Журналист Алекс Уикхемнинг маълум қилишича, маросим 22 январь, пайшанба куни бўлиб ўтиши мумкин.
Шу билан бирга, келишувга аъзо давлатлар доираси ҳали аниқланмаган, кўплаб давлатлар эса АҚШдан ҳужжат шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.