Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон атрофидаги можаро Россияни қийин аҳволга солиб қўймоқда...

Эрон атрофидаги можаро Россияни қийин аҳволга солиб қўймоқда...

Чунки биз ҳам Теҳрон, ҳам Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар билан яхши муносабатдамиз, деди Владимир Путин.

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Эрон атрофидаги вазият кескинлашган тақдирда ҳамма жабр кўради;

◾️ Россия Эроннинг бойитилган уранини сақлаш тажрибасини такрорлашга тайёр. Дастлаб ҳамма бунга рози бўлганди, бироқ кейинчалик АҚШ ўз позициясини қатъийлаштирди;

◾️ Ғарб Россия бир неча ой ичида қақшатқич мағлубиятга учраши ва давлатчилиги қулашини кутган эди, аммо бундай бўлмади. Кейин эса бу ботқоққа ботиб қолишди ва ундан чиқиб кета олишмаяпти;

◾️ Москва ЕИ номидан музокара олиб борувчи шахс сифатида Россия шаънига "қандайдир бўлмағур гаплар айтмаган" ҳар қандай лидерни кўришга тайёр;

◾️ Европа Украина можаросида ставкаларни ошириш ўйинини ўйнамоқда, бироқ бу ўйин қимматга тушиши мумкинлигини тушуниб турибди;

◾️ Россия ва Хитойнинг ўзаро ҳамкорлиги халқаро муносабатларни барқарорлаштиришда энг муҳим омил ҳисобланади;

◾️ Бизга ҳеч ким таҳдид сололмайдиган ҳолатга келишимиз керак ва биз бунга интиламиз.

Киритилди: Бугун 15:50. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!