АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Вашингтон билан савдо шартномаларини тузмаган давлатларга импорт божлари жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзоламоқчи.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт журналистларга брифинг чоғида маълум қилди.
"У бугун тушдан кейин ёки кечки пайт (маҳаллий вақт билан) буйруқни имзолайди. Бу қачон содир бўлишини эълон қиламиз ва ҳужжатни матбуот хизматимиз эълон қилади", - дея аниқлик киритди Левитт.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Шотландияда журналистлар билан суҳбат чоғида Трамп Вашингтон билан савдо шартномаси тузмаган давлатлар учун 15-20 фоиз бож тўловларини белгилаш ниятида эканлигини маълум қилган эди.