Қўшма Штатлар 2025 йил 1 августдан бошлаб Бразилиядан келадиган барча товарларга 50 фоизлик импорт божини жорий қилади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"2025 йилнинг 1 августидан бошлаб биз барча соҳавий божлардан ташқари, АҚШга жўнатиладиган барча Бразилия товарларига 50 фоизлик бож киритамиз", — деб ёзган Трамп.
Аввалроқ у Япония, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Малайзия каби ўн икки давлатни 2025 йил 1 августдан бошлаб 25 фоиздан 40 фоизгача бўлган янги импорт божлари жорий этилиши ҳақида аллақачон хабардор қилган эди. АҚШ расмийлари ҳамкорлар билан савдо музокараларида муваффақиятга эришилмаса, бундай чораларга қайтиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.